UZ

Сўнгги янгиликлар

18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  0 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  0 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  5 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  1 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  2 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  8 16:37"Манчестер Юнайтед" Каземиро ўрнига "Кристал Пэлас" аъзосини олиб келмоқчи  1 16:16ОЧЛ. "Ал Аҳли" – "Насаф". Ўзаро ўйинлар тарихи  4 15:37"Бунёдкор" "Хоразм" устидан қийин ғалабага эришган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 15:15Футзал. Эртага Ўзбекистон Тошкентда тўрт карра Осиё чемпионига қарши ўйнайди  0 15:09Машҳур мураббийнинг уйи қуролли босқинчилар томонидан талон-торож қилинди  0 14:40"Арал" ўз уйида "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:20"Ливерпуль" собиқ футболчиси 4 марта пичоқланган. У бу ҳақда биринчи марта гапирди  0 14:09Кореядаги учрашув Танташевга ишониб топширилди  6 13:49Ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси Япониядаги баҳсда ишлайди  0

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО Янгиликлар

Футзал. "Tashkent Cup-2014". Қозоғистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди + ФОТО

"Ўзбекистон" спорт мажмуасида футзал бўйича "Tashkent Cup-2014" халқаро турнирига старт берилди.
Дастлабки учрашувда Озарбайжон ҳамда Қозоғистон терма жамоалари ўзаро кураш олиб бордилар.


Қозоғистон - Озарбайжон 4:1
Голлар:
Д.Сулейменов 14, Н.Пенгрин 32, Лео 32, 37 - Р.Фаражзаде 36

Қозоғистон: 1.Игита, 6.Леонардо Мендонса, 7.Николай Пенгрин, 11.Михаил Першин, 15.Павел Тако, 5.Серик Жаманкулов, 8.Динмухамбет Сулейменов, 9.Александр Довгань, 12. Алин Ассилҳан, 13.Сундеткали Мамаев, 14.Алексей Лопатюк, 16.Станислав Кононенко, 17.Константин Чеботарёв, 18.Нурим Кенжебаев

Озарбайжон: 1.Жиованни Буранелло, 8.Ризван Фарзалиев, 7.Ражаб Фаражзаде, 11.Намид Маммадкаримов, 14.Виталий Борисов, 2.Самир Ҳамзаев, 4.Рамиз Човдаров, 6.Боржес Эдуардо, 9.Амадеу Да Силва, 10.Фимео Де Аранжо, 12.Ровшан Ҳусейнли, 15.Хатаи Бажхиров, 17.Иса Афаев.



                          МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

40. Учрашув Қозоғистоннинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади

37. Гооол, яна ва яна гол, Леодан дубл. Бразилиялик бу сафар ҳам бўш қолган дарвозани узоқдан нишонга олмоқда.

36. Гоооол, Ражаб Фаражзаде ҳисобни қисқартирмоқда, 3:1. Ҳақиқий футзалча гол бўлди озарлар ижросида.

Озарбайжон бош мураббийининг бешинчи ўйинчини тушириши фойда бермияпти. Айтганча, ҳар иккала терма жамоа дарвозасини асли бразилиялик бўлган дарвозабонлар қўриқлашмоқда.

34. Ражаб Фарадзаденинг айёрона зарбасига салгина аниқлик етишмади.

33. Першиннинг зарбаси ноаниқ чиқди, қўшниларимизнинг иштахаси очилиб кетди.

32. Яна гоооооол, бу сафар Лео!!! Ҳисоб йириклашди.

32. Гооол, Николай Пенгрин ҳисобни 2:0 кўринишга келтириб қўйди.

30. Пенгрин-Тако комбинациясидан кейин тўп шундоққина дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди.

29. Михаил Першинга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган жаримадан Қозоғистон термаси аъзолари унумли фойдалана олишмади.

28. Ризван Фарзалиевнинг жаримадан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

27. Мендонсанинг кучли зарбасига аниқлик етишмади.

25. Озарбайжонликлар ҳимоячиси жамоасини муқаррар голдан қутқариб қолди.

24. Эдуардонинг зарбаси бироз юқоридан кетди.

23. Павел Такога нисбатан қўполлик ишлатилди, жарима зарбаси самарасиз якунланди.

22. Ўйин темпи жуда юқори, ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет ҳужум уюштирмоқда.

21. Қозоғистон терма жамоаси дарвозабони доимий равишда майдон марказига чиқиб ўйнамоқда. Қардошларимизда биринчи фол.

Иккинчи бўлим бошланди! Олға!!!
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика