UZ

Сўнгги янгиликлар

17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  3 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  10 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  4 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  8 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  6 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0

"Реал" Чемпионлар лигаси ғолиби! Янгиликлар

"Реал" Чемпионлар лигаси ғолиби!

Европа чемпионлар лигаси финал учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб бориш мумкин.

ЕЧЛ. Финал.

"Реал" - "Атлетико" 4:1 (0:1, 1:0, 0:0, 3:0)

Лиссабон, "Эштадиу Да Луж" стадиони.

Ҳакам: Бьорн Куйперс.

Голлар: Годин (36), Рамос (90+4), Бэйл (111), Марсело (118), Роналдо (120-пенальтидан)

"Реал": Касильяс, Карвахаль, Варан, Рамос, Коэнтрао (Марсело, 59), Хедира (Иско, 59), Модрич, Ди Мария, Бэйл, Роналдо, Бензема (Мората, 79).

"Атлетико": Куртуа, Хуанфран, Миранда, Годин, Луис Фелипе (Алдервейрелд, 82), Тиаго, Габи, Коке, Рауль Гарсия (Соса, 66), Вилья, Диего Коста (Адриан, 9).

Огоҳлантиришлар
: Рамос (28), Рауль Гарсия (28), Миранда (53), Вилья (73), Хуанфран (74), Коке (87), Габи (99), Марсело (119), Роналдо (120), Карвахаль (120).



                                  МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                            
ЯНГИЛАШ




Финал тугади! "Реал" Чемпионлар Лигаси ғолиби!

Таблодаги ҳисоб ўйинга мос эмас! "Атлетико" ва Диего Симеонега ТАСАННО!

Диего Симеоне кимладир билан уришиб кетди... Уни ҳам тушунса бўлади...

120` Бунисини "GAME OVER" дейди...

120` ГОООООООООООООООООООООООЛ! Роналдо!

120` Пенальти! Буниси энди ошиб тушди... Куртуа ва "Атлетико" бунга лойиқ эмас эдилар...

119` Марселога огоҳлантириш кўрсатилди. Футболкасини ечгани учун.

118` ГООООООООООООООООООООООООООООЛ! Марселоооооооооооооооооооооооо! Марсело захирадан майдонга тушиб жамоаси ўйинини кучайтира олганди. Энди эса ҳақли равишда гол киритди... Учрашув тақдири ҳал десак бўлади...

118` Роанлдода қулайййй имконият! Яна йиқилиб тушди бу бола... Бу кулгули эмас...

117` Вильяга нисбатан қўполлик ишлатилди.

115` "Реал" яна ҳужумга ўтмоқда. "Атлетико"нинг ишлари эса яхши эмас...

114` Энди ҳужум қилиш навбати "Атлетико"га...

112` Ана сенга олам-олам гул, этагинга сиққанича ол... "Реал" ниҳоят ҳисобда олдинга чиқиб олди ва масалани пенальтилар сериясигача ҳал этмоқчига ўхшайди...

111` ГООООООООООООООЛ! Бэйл! Бу гол Ди Марияники! Анхел  Ди Мария фаоллигини ишга солди ва рақиб футболчиларини бирин-кетин алдаб ўтди. Гарет Бэйл эса тайёрига тайёр бўлди ва боши билан тўпни дарвозага жойлади. 2:1!

110` Икер Касильяс тўпни эгаллаб олди.

109` Кўпчилик "лоторея"ни, яъни пенальтилар сериясини кутаяпти-а? Шуниси яхшироқ шекилли...

108`
Гарет Бэйл бугун "Реал" таркибидаги энг ёмон ўйинларидан бирини ўтказмоқда десак муболаға бўлмайди... 

107`
Жамоалар чарчаб қолишган.

106`
Иккинчи қўшимча тайм бошланди! Сўнгги 15 дақиқа...

105` Биринчи қўшимча тайм ўз ниҳоясига етди. Қисқа танаффус! Жамоалар ўз дарвозаларини алмашишади.

104` Бурчак тўпидан самара чиқмади.

103` "Атлетико" бурчак тўпи тепиш ҳуқуқини қўлга киритди.

102` "Атлетико" ўйинни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.

101` Роналдонинг зарбаси жонли деворга тегди.

100` Жарима тўпи. Тўп олдида Роналдо.

99` Марселога қарши қоида бузилди. Габи бу ерда ноҳақ.

98` "Реал" ўйин ташаббусини ўз қўлида ушлаб турибди.

97`
Криштиано Роналдо тўпни тепаман деб йиқилиб тушди.

96`
"Реал" тўпни ўзида сақлаб туриб, ҳужумга тараддуд кўрмоқда.

95` Хуанфран майдонда ётибди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

94` Диего Симеоне жуда асабий. У учрашув ҳакамига ҳам кўп вақт қўшдинг деб эътироз билдириб ўтди.

93`
Модричнинг узатиб берган тўпи ўз эгасини топмади.

92` Дерби, а йўғе финал давом этади...

91` Қўшимча бўлимларнинг биринчиси бошланди! Давом этамиз...


Асабларингизни сақланг, Азиз футбол ишқибозлари! Бирозгина дам олиб олинг! Яна ярим соат вақт бор. Енгил нафас олишингиз мумкин...

Учрашувнинг асосий вақти тугади! "Реал" - "Атлетико" 1:1! Энди навбат қўшимча таймларга...

90+5` Роналдо? Бэйл? Рамос! Серхио Рамос етиб келди ва "ёнғинни" олдини олди!

90+4` ГООООООООООООООООООЛ! Серхио Рамос!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! Қойил, Рамос! Бурчакдан ошириб берилган тўпни Рамос ўз одатига мувофиқ боши билан дарвозага жойлаб қўйди!

90+3` Серхио Рамос бурчак тўпи ишлаб олди.

90+2` Роналдо қани? Қани Бэйл? "Реал" қани? Ўйнанглар, миллионлаб мухлислар сизларга ишониб, сўнгги 3 дақиқани кутиб турибди...

90+1` Учрашувга 5 дақиқа вақт қўшиб берилди...

90` Давид Вилья ўйиннинг сўнгги дақиқасида жамоаси фойдасига жарима зарбаси ишлаб олди.

89` Диего Симеоне мухлислардан қўллаб-қувватлашни талаб қилмоқда... Ҳа, бугун Диего ҳар қанча мақтанса арзийди...

89` Сўнгги дақиқалар... "Реал" бирор чорани топа оладими??????

89` Бу ўйин финалга эмас, дербига мос тарзда кечмоқда.


88`
"Реал" футболчилари жарима тўпидан унумли фойдалана олишмади.

87`
Модричга нисабатан Коке қоидани бузди. Коке огоҳлантириш олди.

86` Модричнинг фаоллигини Карвахаль хатоси туфайли бузиб қўймоқда.

85` "Реал"нинг ҳужумлари! Куртуа ва ҳимоячилар мўъжизавий ўйин кўрсатишмоқда. Тасанно!

84` УҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲҲ! ВАУВВВВВВВВВВВВ! Куртуа!!!!!!!!!!!!!!! Қандай қилиб тўпни илиб олди-а бу посбон? Қойил!

82`
Луис Фелипе ўрнига Алдервейрелд майдонга тушди.

81` Жарима зарбаси. Лекин "Атлетико" ҳимоячилари бугун ҳақиқий "девор" вазифасини бажариб беришмоқда. Иш Куртуагача етиб бормаяпти...
 

81` "Реал" олдинга бормоқда. Варан - Карвахаль - Иско - Модрич - Марсело - Модрич - Иско ва тўп "Атлетико" футболчиларида...

80` "Реал"да ўзгариш. Бензема ўз ўрнини Мората бўшатиб берди.

79` Алонсо ва Хесени кўрсатишмоқда. Бэйлнинг зарбаси пайтида уларнинг ҳолатини тўғри тушунса бўлади... Алонсо Хесени қучоқлаб олди.... Бошқа нимаям қилсин...

78` Гареттттт Бэйллллллллллллл! Яна ноаниқ зарба!

77`
Миранда, Годин, Хуанфран каби футболчилар бугун "Реал"нинг олди чизиқ вакилларига умуман имконият беришмаяпти.

76` Роналдооооооооооооо! Чалқанча тарзда тепилган зарбага аниқлик етишмади. Хавфли вазият!


75` Огоҳлантиришлар базми бошланди. Хуанфранга сариқ карточка.

74` Гарет Бэйл - зарба! Ноаниқ
!

73`
Давид Вилья ҳужум пайтида Касильясга нисабатан қўпол ўйнади ва огоҳлантириш олди.

72`
Гарет Бэйл тўпни тўхтатиб олишда "қўли"дан фойдаланди. Ҳакам эса буни кўриб қолди.

71` "Реал" таркибидан фақатгина Ди Марияни ажратиб кўрсатиш мумкин. Бугун фақат шу футболчи бошқаларга нисбатан мазмунлироқ ва сифатли ўйин кўрсатмоқда.

70`
Ди Мария Марсело билан биргаликда чиройли ўйнади. Лекин сўнгги вазиятда рақиб ҳимоячилари уларни режасини пайқаб қолишди.

68` Финалда "ёпиқ" ўйин кўряпмиз. Кутилган ва кутилмаган финал...

67` "Реал"нинг чиройли ва комбинатцион ҳужуми. Модрич, Роналдо ва Исконинг уюштирган ҳужуми хавфли кўриниш олди. Лекин Исконинг зарбасига аниқлик етишмади.

66`
"Атлетико" таркибида ўзгариш. Рауль Гарсия ўз ўрнини Сосага бўшатиб берди. Диего Симеоне Гарсияни огоҳлантириши борлиги сабабли, уни майдондан олди.

65`
Энди навбат учинчи бурчак тўпига.

64`
"Атлетико" кетма-кет иккинчи бурчак тўпини амалга оширади.

63`
Бензема йиқилгани ҳакамнинг жарима зарбаси белгилашига замин яратмади. Бензема ўрнидан турди. Ўйин давом этади.

62` Уҳҳҳҳҳҳҳҳ! Ана Роналдода имконият пайдо бўлди! Унинг бош билан берган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

62`
"Реал"нинг ҳужумига навбат келди. Годин тўпни ўз жарима майдончаси олдидан узоқлаштиришга эришди.

61` Тан олиш керак, бугун "Атлетико" ҳозирча "Реал"дан бир бош устунроқ ҳаракат қилмоқда. Қойил, "Атлетико! Қойил, Диего Симеоне!

60`
Серхио Рамоснинг хатоси ва "Реал"нинг ҳужуми узилиб қолди.

59`
"Реал" таркибида иккита ўзгариш. Коэнтрао ўрнига Марсело ва Хедира ўрнига Иско майдонга туширилди.

58`
"Атлетико" яна ҳужумда. "Реал" эса ҳимояланишга мажбур.

57`
Адрианнинг зарбаси хавфли, аммо ноаниқ.

56`
Бурчак тўпи ҳам "Реал"га гол уриш имкониятини бермади. 

55`
Криштиано Роналдонинг жаримадан тепган тўпини Куртуа қайтарди. Бурчак тўпи.

54`
Миранда  Ди Марияни очиқчасига ушлаб қолди. Мирандага сариқ карточка.  Жарима зарбаси. Хавфли нуқта.

53`
Карло Анчелотти танаффусда футболчиларига нима деди билмадим-у, лекин ўйин ўша-ўша. Мазмунсиз ўйин давом этмоқда.

52`
"Атлетико" ўзинин эркин ҳис этмоқда. Навбатдаги ҳужум ва Рауль Гарсия томонидан берилган зарба бироз ноаниқ кетди.

51` Габининг ҳаракатларига тассано деб қўйиш керак!

50` Майдон марказида Алонсо етишмаяпти "Реал"га.

49`
Роналдо ва Бэйлнинг ўйлаган режаси иш бермади.

48`
"Реал" энди бор эътиборини ҳужумга қаратишга мажбур бўлади. Бу дегани "Атлетико"да қарши ҳужумлар учун етарли имкониятлар пайдо бўлиши мумкин...

47`
Тўп "Атлетико" футболчиларида. Навбатдаги ҳужумни бошлаш мақсадида олдинга боришмоқда.

46` Иккинчи бўлим бошланди! Кўрамиз, буёғига нималар бўларкин...


Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

Биринчи бўлим тугади! Танаффус!

45+1`
Хедира Вильяга нисбатан қўпол ўйнади ва сариқ карточкани ишлаб олди.

45`
Биринчи бўлимга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

44`
"Реал" дарвозаси олдида навбатдаги хавфли вазият.

43` Карло Анчелотти шогирдларига ўзига бўлган ишонч етишмаяпти...

42` Роналдо қани дейсизларми? "Реал"га ҳозир айнан шу футболчи керак. У ўзининг етакчилигини исботлайдиган пайт келди. Шунингдек, у яна ўз ватани ва севимли стадионида ҳаракат қилмоқда. "Қанисан, Роналдо?!" деб "Реал" мухлислари чақираётган бўлишса ажаб эмас...

40`
Диего Симеоне ортиқча хурсандчиликка берилмаяпти. У яхши билади, ҳали олдинда бутун бошли иккинчи бўлим бор. Диего футболчиларига кўрсатмалар беришда давом этмоқда. Карло Анчелотти эса анча асабий ва норози. Тушунса бўлади.

39`
Бу сафар бурчак тўпи. Лекин "Атлетико" футболчилари ишончли ҳимояланишмоқда.

38` "Реал" жарима зарбасини амалга оширди. Лекин самарасиз.

37`
"Атлетико" ниҳоят ҳужумларини бирини самарали якунлашни уддасидан чиқди. Диего Годин вазият қаҳрамони.

36` ГОООООООООООООООООООООЛ! Годин! "Атлетико" ҳисобни очди! Диего Годин боши билан Икер Касильяс қўриқлаётган дарвозасин ишғол этди. Ҳа, Икер бу ерда тўпга чиқишда хатога йўл қўйди.

35`
Хаби Алонсони кўрсатишмоқда. Костюм-шимда ўтирип футбол томоша қилмоқда. Бошини қимирлатиб қўйди. Ҳа, трибунада ўтириб футбол кўриш бошқача... Мухлисларни асабини энди тушунгандек бу футболчи...

34` Жамоалар фаолликни бошлашгандек. Умид қиламизки, бу бошланиши ва бундан буёғига янада чиройли ва кескин ҳужумли футбол кўрамиз. Бу билан тўхтаб қолиш керак эмас... Бу финал!


33` Гарет Бэйл!! Мана хавфли вазият! Ана имконият! Лекин 100 миллионнинг зарбаси ноаниқ кетди. Ҳисоб очилиши мумкин эди-я...!


32`
"Реал" ҳимоясида ёнғин! Рамос ва Варан типирчилаб қолишди... Шошилишди...

31`
Хавфли вазиятлар йўқ.

30`
Финал кутилганидек ўтмаяпти дейсизми? Балки ҳақдирсиз...

29` Роналдонинг кучли зарбаси Куртуа учун янгилик бўлмади.

28`
Уҳҳҳҳҳ! Ди Мария! "Реал"нинг тезкор қарши ҳужумини Рауль Гарсия Ди Марияни йиқитибгина тўхтатиб қолди ва сариқ карточка билан сийланди. Жанжалга аралашган Рамос ҳам огоҳлантириш олди.

27` Кокенинг бурчакдан узатиб берган тўпини Варан боши билан бартараф этди.

26` "Атлетико" бурчак тўпи тепади. Биринчи бурчак тўпи.

25`
"Атлетико" устунликни ўз қўлига олмоқда.

24`
Вильянинг тўп узатишдаги хатоси жамоаси га қимматга тушиши мумкин эди. Лекин "Реал"нинг тезкор қарши ҳужумини ҳимоячилар бартараф этишни уддасидан чиқишди.

23`
Модричнинг жаримадан йўллаган зарбасини Куртуа эгаллаб олди.

22`
"Реал" уйғонди! Ди Мария фаоллик кўрсатди ва жарима тўпи ишлади.

20`
"Атлетико" асосий эътиборини ҳимояга ва қарши ҳужумга қаратмоқда.

19`
Роналдо ва Бэйл ҳозирча майдонда фаоллик кўрсатишмаяпти. Бу дегани "Реал"нинг ўйини чиқмаяпти.

18`
"Реал"нинг навбатдаги ҳужуми ҳам бесамар якунланди.

17`
"Атлетико" ҳужуми якунига етмай қолди. Энди навбат "Реал"га.

16`
"Атлетико" ҳимоя қўрғони бугун жуда ишончли ҳаракат қилмоқда. "Реал" "трио"сига ҳозирча енгил нафас олишига йўл қўйишмаяпти Диего Симеоне жамоаси ҳимоячилари.

15`
Учрашувнинг ички даражаси жуда юқори. Футболчилар хато қилишдан қўрқиб тўп тепшимоқда. "Атлетико" тўпни эгаллаб олиши биланоқ ҳужумга интилмоқда.

14`
Жамоалар шошиб-пишиб ўйнашмоқда. Ақлли футбол эмас, таваккал ўйин кўрмоқдамиз...

13`
Рауль Гарсия Касильяс дарвозаси томон узоқдан зарба йўллади. Жуда ноаниқ.

12`
Ди Мариянинг ноаниқ тўп узатиши. Куртуа тўпни ўйинга киритиб беради.

11`
"Реал" тўпни ўзида сақлаб турибди. Лекин дарвоза томон зарбадан дарак йўқ...

10`
Диего Симеоне йўқ жойдан ўйинчи алмаштиришни бир имкониятини йўқотди. Камига Диего Костани ҳам...

9` Ассалому алейкум! Ана бўлмаса! Диего Коста алмаштирилди! Мажбурий ўзгиртириш! Адриан энди унинг ўрнида ўйнайди...

8` Диего Коста!
"Атлетико" ҳужумчиси фаоллик кўрсатди. Диего Симеоне жамоаси ҳужум уюштирди. Лекин вазият қаҳрамони Коста тўпни ўзида кўпроқ сақлаб қолди ва якунда тўпни йўқоттишга мажбур бўлди...

7`
Жамоалар таваккал ўйин олиб боришмоқда.

6`
"Реал" кўпроқ тўп билан муомалада бўлмоқда. "Атлетико" эса "прессинг" қўлламоқда.

5`
Ҳозирча хавфли вазиятларсиз. Ди Мария "Реал"ни ҳужумини ўзининг ноаниқ паси орқали узиб қўйди.

4`
Миранда Роналдога нисбатан майдон марказида қоидани бузди.

3`
"Реал" ҳужум қилмоқчи бўлди. "Атлетико" футболчилари эса бунга йўл қўйишмади.

2`
"Атлетико" олдинга бормоқчи бўлди. Лекин "Реал" ҳимоячилари дадил ҳаракат қилишди.

Учрашув бошланди! Қани кеттик...

"Эштадио Да Луж" стадионида ажойиб муҳит...

Демак оз қолмоқда...

Жамоалар Чемпионлар Лигаси мадҳияси садолари остида майдонга чиқиб келишмоқда

Бугун стадионда Кафу ҳам бор

"Эштадио Да Луж" чиройли кўринишга келмоқда


Ким кучлилик қилади? Омадлироғи қайси экан? Яқин дақиқалар ичида бунга аниқлик киритилади

"Эштадио Да Луж" мухлислар билан тўлиб тошмоқда


Диего Коста ниҳоят финалда ўйнайдиган бўлди



Футбол фестивали яқин дақиқалар ичида бошланади.
Эслатиб ўтамиз, бугунги ўйин "Спорт" канали орқали намойиш этилмайди.
Финални кўрмоқчи бўлганлар "НТВ-ПЛЮС Футбол" ва "НТВ" канали орқали томоша қилишлари мумкин. Иложиси бўлмаса, унда сайтимиздан узоқлашманг! Имкон қадар финал баҳси ҳароратини матнли онлайн трансляцияси орқали Сизларга етказишга ҳаракат қиламиз!

Ассалому алейкум қадрли футбол ишқибозлари! Бугун Европа бош тожи учун икки испан, аниқроғи, иккита Мадрид жамоаси ўзаро кураш олиб боришади. Европа яшил майдонларидаги расмий "ёпилиш" ўйини бу албатта ҳақиқий байрамга айланадиган Европа Чемпионлар лигаси финал учрашуви бўлади. Ҳамма учрашувни томоша қилиш ва сайтимиз орқали ўқишга шайми? Демак оз қолди. Аъло кайфият барчангизни тарк этмасин!
Сайтимиз орқали ушбу финал беллашувидан матнли онлайн трансляциясини олиб борамиз. Хизматингизда Шаҳбоз Беғамов бўлади.


- Учрашув соат 23:45да бошланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика