UZ

Сўнгги янгиликлар

09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  1 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  5 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  5 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  1 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  28 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0 07:00АПЛ. "Брайтон" - "Манчестер Сити" 0:4  0 04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан-ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  50 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  9

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 0:0 Янгиликлар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. «Қўқон-1912» – «Пахтакор» 0:0

Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Қўқон-1912» – «Пахтакор» учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Пахтакор» (Тошкент) 0:0
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Ф. Ҳасанов (Наманган), Р. Ғопуров (Наманган), Р. Толибжонов (Фарғона)
Назоратчи: А. Арутюнов (Тошкент).

«Қўқон-1912»: 16.Андрей Бакланов, 2.Азиз Мадалиев, 4.Раҳматулло Мелибоев, 5.Хуршид Узоқбоев, 6.Баҳодир Акрамов, 8.Нодир Қўзибоев (10.Отабек Ҳайдаров, 77), 11.Умиджон Қодиров, 15.Маъруф Зокиржонов, 17.Азиз Тўхтабоев (С), 18.Александр Критинин (22.Рустам Ашурматов, 25), 25.Жалил Кимсанов.

Захира:
12.Азиз Ашуров, 7.Лазиз Сафоев, 9.Абдуллажон Мирзаев, 19.Авазхон Маматхўжаев,  26.Даврон Маматов.

«Пахтакор»:
12.Александр Лобанов, 2.Егор Кримец, 5.Акбар Исматуллаев ( 10.Жамшид Искандеров, 63), 8.Шерзод Каримов, 9.Темур Ҳакимов (7.Кахи Махарадзе, 46), 11.Игорь Сергеев, 21.Камолиддин Тожиев (С), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Станислав Андреев, 29.Владимир Козак, 36.Жалолиддин Машарипов.

Захира:
30.Акмал Турсунбоев, 4.Боян Миладинович, 6.Мурод Холмуҳамедов,  14.Жамшид Болтабоев, 51.Муҳсин Убайдуллаев.


                                       МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                               
ЯНГИЛАШ

Эътиборингиз учун ташаккур!

Стадионга келган мухлислар футболчиларга миннатдорчилик билдирган холда, уларни олқишлашмоқда! Демак улар бугунги ўйиндан мамнун!

90+3* Учрашув поёнига етди. Томонлар ўзаро дурангга имзо чекди! Энди "Қўқон-1912"ни Тошкентда жавоб ўйини кутиб турибди!

90+1* Ўзгариш. Мелибоев ўрнига Абдуллажон Мирзаев туширилди. Бу "Қўқон-1912"нинг учрашувдаги сўнгги ўзгариши бўлди!

90* Иккинчи бўлим тўхталишларига бош ҳакам 3 дақиқа вақт қўшиб берди!

90* Сергеев учрашув сўнгги дақиқаларида гол уриб қаҳрамонга айланиши мумкин эди. Аммо унинг қийинчилик билан жарима майдони ичига ёриб кираётганида ҳимоячилар қаршлик кўрсатди ва тўпга чиқиб келган Бакланов ушлаб олди.

85* Мухлисларга ҳимоячи сифатида яхши таниш бўлган Миладинович бугун олдинги чизиқда ҳаракат қилмоқда!

82* Биринчи лига вакили "Қўқон-1912" олий лига пешқадамига қарши ўйинда чўчимаяпти. Тўпни ўзида ушлаб туриш ва ўйинни ўз назоратига олишда қўқонликлар рақибидан қолишмаяпти.

80* Ўзгариш. Шерзод Каримов ўрнига Боян Миладинович тушди.

77*
"Қўқон-1912" таркибида ўзгариш. Нодир Қўзибоев ўрнига Отабек Ҳайдаров тушди.
 
74*
Азиз Тўхтабовнинг амалга оширган жарима зарбаси хавфли ва шу билан бирга самарасиз якунданди.

68*
Шерзод Каримов жарима майдони ичига кирмасдан зарба берди. Аммо унинг чап оёғидан йўллаган зарбасини Бакланов қийинчиликсиз ушлаб олди.

64*
"Пахтакор" ҳисобда олдинга чиқиб олиши мумкин эди. Чап қанотда тиним билмаётган Жалолиддин Машарипов меҳмонлар дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Тўп эса устунга тегиб қайтди!

63*
"Пахтакор" таркибида ўзгариш юз берди. Акбар Исматуллаев ўрнига Жамшид Искандеров майдонга тушди!

60*
Кахи Махарадзе 2-3 рақибини алдаб ўтиб, тўпни жарима майдони ичига узатиб берди. Аммо Сергеевдан кўра, Бакланов тўпга эгалик қилди!
 
55* "Пахтакор"нинг ҳужуми хавли кўриниш олди. Чап қанотдан Машарипов тўпни қарама-қарши қанотдан турган шериги Шерзод Каримовга узатиб берди. Аммо Шерзоднинг кучли зарбаси дарвоза тўсинидан анча олисга йўл олди.
 
50* Азиз Тўхтабоев жамоасининг навбатдаги ҳужумини бошлади. У тўпни меҳмонлар жарима майдони ичида турган Умид Қодировга етказиб берди аммо тўпга биринчи бўлиб Александр Лобанов эгалик қилди!

47* Иккинчи бўлимда "Пахтакор" таркибида ўйинчи алмаштирилди. Темур Ҳакимов ўрнига Кахи Махарадзе туширилди.
 
46* Учрашувнинг иккинчи бўлимига старт берилди!

45+2*
Биринчи бўлим якунланди. Танаффус!

45+1*
Стадион ларзага келди. Баҳодир Акрамовнинг 20-25 метрлардан берган зарбаси Лобанов қўриқлаётган дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди!

45* Биринчи бўлимга бош ҳакам 2 дақиқа вақт қўшиб берди!

36*
Шерзод Каримов чап қанотдан жарима майдони ичига кирмасдан Бакланов қўриқлаётган дарвозанинг узоқ бурчагига йўллаган кучли зарбаси хавфли кўриниш олди. Мезбонлар посбони тўпни қийинчилик билан майдон ташқарисига чиқариб юборди!

31* Азиз Тўхтабоев узоқ масофадан зарба бериб ўзини синаб кўрди. Аммо унинг кучсиз чиққан зарбасини Лобанов ҳеч қандай қийинчиликсиз ушлаб олди.

29*
Учрашувда устунлик "Пахтакор" томонига ўтмоқда. 

25*
Майдон эгалари таркибида ўзгариш юз бермоқда. Бундан бироз олдин жароҳат олган Александр Критинин ўрнига ёш ҳимоячи Рустам Ашурматов туширилди.

20*
Стадион мухлислар тўлиб тошди. Стадион ёнида жойлашган ховли уйларнинг тепасига кўплаб мухлислар чиқиб олиб, ўйинни кузатиб боришмоқда!

19*
Жамоалар кетма-кетликда ҳужум уюштиришда давом этмоқда. Лекин вазиятларни гол билан якунлаш ҳеч кимга насиб этмаяпти, ҳозирча!

15*
Станислав Андреев томонидан амалга оширилган жарима зарбасини Бакланов бир амаллаб ушлаб олишга эришди.

14* Чап қанотда тўп учун курашда Жалил Кимсанов билан Даврон Ҳошимов тўқнашиб кетди. Бош ҳакам Р. Бобомуродов майдон эгалари дарвозаси томон жарима тўпи тепилиши кераклигини кўрсатди.

13*
"Қўқон-1912" сафида Нодир Қўзибоев етакчиликни ўз қўлига олишга интилмоқда. Майдон эгаларининг ҳужумлари айнан Қўзибоев ва Тўхтабоев орқали уюштирилмоқда!
 
8* Майдон эгалари ҳам ҳужум қилишни бошлади. Чап қанотдан Нодир Қўзибоев меҳмонлар жарима майдони ичига кирар-кирмас тўпни қарама-қарши қанотга узатди. Уни "Пахтакор" ҳимоячилари қайтариб юборди!

7* Кураш энди майдон марказига кўчди. Тўп учун курашда Владимир Козак "Қўқон-1912" аъзоси Баҳодир Акрамовга нисбатан қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Козакни оғзаки огоҳлантирди!

5*
"Пахтакор" футболчилари энди чап қанотдан ҳужум ташкил этди. Жалолиддин Машариповнинг жарима майдони ичига узатиб берган тўпини яна ўша Кимсанов майдон ташқарисига чиқариб юборди!

3* Меҳмонлар ўнг қанотдан ҳужум уюштирди. Шерзод Каримов жарима ммайдони ичига ёриб кирмоқчи бўлди. Аммо Жалил Кимсанов тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

1*
Учрашувни майдон эгалари марказдан бошлаб беришди!
- Соат 17:00. Ўйин бошланди!

- Бу вақтга келиб трибунада бўш ўриндиқ қолмади ва стадионда аншлаг бошланиб кетди!

- Ҳар иккала жамоа футболчилари учрашувдан олдин чигалёзди машкларини бажариш учун майдонга чиқишди!

- Тошкентдан 20га яқин мухлислар "Пахтакор"ни қўллаб-қувватлаш учун ташриф буюрганлигини ҳам айтиб ўтиш керак!

- Соат 16:00. Стадион трибунаси томошабинлар билан тўлиб тошди! Стадион ташқарисида яна мингдан ортиқ мухлислар кириш учун хуноб бўлиб юрибди!

- "Пахтакор" жамоаси стадионга етиб келди. Мухлислар футболчиларни ҳайқириқлар билан кутиб олди!

- Қўқондаги "Марказий" стадионда ОАВга яратилган шароитлар аъло даражада дейиш мумкин. Ҳар холда бошқа стадионларда мавжуд бўлган камчилик WiFi интернетининг Қўқонда бор эканлиги кишини хурсанд этмай қолмайди!

- Дарвоқе, бугун хизматингизда камина Исломбек Рустамбеков бўлади.

- Яна бир соатдан кейин стадион трибунаси ишқибозлар билан тўлишини бемалол таҳмин қилиш мумкин!

- Ҳозирча 6та сектор деярли мухлислар билан тўлиб тошди.

- Соат таҳминан 14:20дан бошлаб мухлисларнинг стадионга киришига руҳсат берилди.

- Шу боисдан ҳам ишқибозларнинг стадионга ташрифи соат 13:00дан бошланди.

- Бугун Қўқондаги мазкур учрашув махаллий мухлисларда катта қизиқиш уйғотмоқда десак муболаға бўлмайди!

- Ассалому алайкум, хурматли футбол ишқибозлари!

- Учрашув соат 17:00да бошланади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика