UZ

Сўнгги янгиликлар

00:02Роналду Усик – Фьюри жангига ташриф буюради. Унинг ёнида Жошуа ўтиради  5 23:31"Байер" мавсум стартидан бери 51та мағлубиятсиз ўйин ўтказди – 42 ғалаба ва 9 дуранг. Олдинда иккита баҳс қолди  4 23:04Веско Стешевич: "Ҳақиқий эркакча футбол гувоҳи бўлдик ва дуранг адолатли натижа бўлди"  8 22:41Александр Хомяков: "Ғалабага лойиқ эмас эдик. Ҳужумда деярли вазият яратмадик"  12 22:27Жамшид Саидов: "Қизил карточка ўйин натижасига таъсир кўрсатди"  0 22:00Сергей Чигодаев: "Бош мураббий эртага Тошкентга қайтади"  1 21:47"Сурхон", "Локомотив", "Бунёдкор", "Ростов" ва Италиянинг "Комо" жамоаси – уларни нима бирлаштиради? Уларнинг ҳар бирида "қўғирчоқ мураббий" бор  3 21:02Суперлига. «Андижон» ўз уйида «Металлург» билан дуранг ўйнади  81 21:00Суперлига. Ютаётган "Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгач, "Олимпик"дан тўртта гол қабул қилиб олди  12 20:25Бундеслигада чемпионат якунланди. "Байер" лига тарихида илк бор мавсумни мағлубиятсиз тугатди, "Бавария" эса 3-ўринга тушиб кетди  17 20:20Саудия Арабистони АПЛдан бир қанча юлдузларни олиб кетмоқчи. Нишонда Салоҳнинг ўзи эмас  2 19:52Де Дзерби "Бавария"га ўтяпти: "Брайтон" мураббийнинг кетиши ҳақида эълон қилди  3 19:04"Сигнал Идуна Парк" Марко Ройс билан хайрлашди  4 18:43Кетиши ҳақидаги навбатдаги миш-мишлардан сўнг Хави интервью берди  2 18:26Москванинг "Динамо" клуби чемпионликка жуда яқин келди  3

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди" Янгиликлар

Дилшод Раҳматов: "Тарих билан яшаш керакмас. Осиё кубоги кучсиз жамоа қолмаганини кўрсатиб берди"

Ўзбекистон футзал терма жамоаси сардори Дилшод Раҳматов Осиё кубогидаги натижалар ва олдиндаги режалар ҳақида фикрларини билдирди.

"Мен учун олтинчи Осиё кубоги бўлди. Аввалгиларидан фарқли равишда бирорта ўйинда мағлуб бўлмадик ва бронза медалларини қўлга киритдик. Бу мен учун олтинга тенг. Оддий гап бўлиши мумкин, аммо бунинг ортида катта меҳнат турибди. Янги мураббийимиз Хосе Венансио Лопес ёшларни ҳам жалб қилди. Уларнинг аксарияти дебют қилди. Ишлашда давом этамиз. Ўйлайманки, тўғри йўлдамиз. Жаҳон чемпионатида бундан ҳам кучли бўлиб қайтамиз. 

Эрон билан ўйиндан сўнг руҳан тайёр эмасдик. Бир темпни ушлай олмадик. Тожикистон арзимаган хатолардан фойдаланиб кетди. 

Тарих билан яшаш керак эмас. Кечаги ғалаба қозонган бўлсангиз, ҳеч ким ғолиб деб осонликча ўйинни бериб қўймайди. Афғонистон, Тожикистон Жаҳон чемпионатида. Япония гуруҳдан қолиб кетиши кутилмаганди. Осиё кубоги кучсиз жамоалар қолмаганини кўрсатиб берди",- дейди Дилшод Раҳматов. 



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика