UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30Суперлига. "Насаф" – "Динамо" 1:1 (матнли трансляция)  46 20:29"Пахтакор" - "Қизилқум" 1:1 (Матнли трансляция)  28 20:19"Сивасспор" — "Кайсериспор". Ўзбекистонлик ўйинчилар асосий таркибдами?  0 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  4 19:00"Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед"  21 18:52Руни Чемпионшипда жон сақлаб қолган клуб устозига айланди  2 17:35Мулоҳаза учун мавзу. Ильгиз Танташев ва ЎзФҲМ. Қарс икки қўлдан чиқади  17 17:27Ўзбекистонликлар асосий таркибдами: РПЛнинг сўнгги тур ўйини учун таркиблар эълон қилинди  1 17:00"Ювентус" 18 млн. еврога дарвозабон сотиб олади  2 16:40Ильгиз Танташев бошқарувида ўтадиган финалда ким ғолиб бўлади? ОЧЛ финал баҳсига превью  1 16:27Ўзбекистон Суперкубоги: Бир кун олдин қандай тадбирлар бўлиб ўтади?  6 16:15Эшитдик-да! Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг Хитойга йўл оладиган таркиби аниқ  8 16:02"Бавария" Чемпионшипга тушиб кетган клуб мураббийини танлади  9 15:19Тен Хаг танқидлар ҳақида: "Ўтган йили худди шу инсонлар ортимда туриб қарсак чалишган"  10 14:33Финаллар куни  7

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик" Янгиликлар

Неъматилло Қуттибоев: "Кўп ҳимояланганимизга қарамай, ғалабага лойиқ эдик"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Хоразм" - "Арал" (0:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Неъматилло Қуттибоев матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин гувоҳи бўлдик. Йигитларимга раҳмат айтаман, сўнги дақиқага қадар тўхташмади. Бизни қўллаб қувватлаб турган мухлисларимизга алоҳида раҳмат айтаман. Бугун ғалабага лойиқ эдик деб ўйлайман.

- "Арал" жамоасининг Ўзбекистон кубогидаги сўнги баҳси ва бугунги учрашув жуда катта фарқ қилди. Кубок ўйинларида жамоангиз анча ҳужумкор ўйин намойиш этаётган эди. Бугун эса прагматик футбол услубини танладингиз. Бунга сабаб нима?

- "Хоразм" жамоаси бизни кўпроқ ҳимоя ҳақида ўйлашга мажбур қилди. Рақибимиз иккита ҳужумчи билан ўйнади. Кўп ҳимояда ўйнаганимизга қарамай, қарши ҳужумларимиз ҳам анча хавфли бўлди. Ўйин шундай тактика танлашга мажбур қилди.

- "Арал" жамоаси рақибдан келиб чиқиб услуб танлайдими ёки аниқ танлаб олинган услубга содиқмисиз?

- Тўғрисини айтаман, биз ҳар бир учрашувда ҳужумкор футбол ўйнашга ҳаракат қиламиз, аммо ҳар доим ҳам бундай бўлавермайди. Бугунги майдоннинг ҳолати ҳам яхши эмас эди. Бундай майдонда тезкор футбол намойиш этиш қийин. Бугун яққол ҳужумчисиз ўйнадик. Асосий ҳужумчимиз оилавий сабабларга кўра ўз ўйига жўнаб кетди.

- Водий ва Воҳа томонлардан кучли футболчилар мунтазам равишда етишиб чиқади. Хоразм ва Қорақалпоғистон тарафлардан яқин орада кучли футболчи чиқиши мумкинми?

- Биз томонларга ҳам катта футбол кириб келмоқда. Тез орада бизда ҳам яхши ва иқтидорли футболчилар чиқиши аниқ.





Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
11 май 22:09:37
Murodjon Ergashev
У Арала есть в тренерском штабе есть голова со своими мудростями он и есть Профессор!
   
11 май 21:04:18
Faxriddin Ali
Арал чемпион супер лига сари кадам молодцы
   
11 май 20:34:03
Murodjon Ergashev
Арал олга толька вперед
   
11 май 20:17:52
BARS
Руслан Хоразмдан юкалиб кет Охмак
   
11 май 20:16:45
BARS
Негматилло санга гап йок яхши жамони туздинг ишинга Омад Аралда боевой духи баланд
championat.asia
Яндекс.Метрика