UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  4 22:45"Милан" — "Кальяри". Элдор Шомуродов асосий таркибдами?  9 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  2 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  9 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  1 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  3 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  71 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  9 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"

Ўзбекистон Кубогининг 3-тури доирасида "Локомотив" майдонидаги ғалабадан сўнг "Қизилқум" бош мураббийи Жамшид Саидов матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйиннинг бориши биз кутгандек ўтди ва натижа ҳам қаноатлантирди. Гуруҳдан чиқдик, курашишда давом этамиз.

- Кубокдаги 3та ўйин қандай таассурот қолдирди?

- Дастлаб ўзимиздан паст лигада бўлган "Олимпик Mobiuz"га қарши ўйнадик ва ўшанда ёшларга имконият бердик, 2:1 ҳисобида мағлуб бўлдик. Иккинчи ўйинда таркибни ўзгартирдик. Нима десам бўлади, пастки лига вакиллари билан ўйнаш жуда қийин, чунки уларда иштиёқ юқори бўлади, Суперлига вакиллари эса бўшашиброқ ўйнашади. Шу сабабли кубок ўйинларида асосан ёшлар майдонга тушишади ва бу уларга трамплин вазифасини ўтайди. Шу сабабли ёшлар бу ўйинларда ўзларини кўрсатиб, нималарга қодирлигини намойиш қилишлари керак. Бу эса кейинчалик уларга имконият берилиши учун хизмат қилади. Барчаси яхши ўтди, олдимизга қўйилган вазифани бажардик.

- "Локомотив" Сизга бегона клуб эмас, "Қизилқум"га кетишингизга қадар бу клубда ишлагансиз.

- "Локомотив" мен учун қадрдон клуб. Бу ерда ишлаганман, яхши хотиралар, хиссиётлар қолган. Шу сабабли бу ерга келиш, танишларни кўриш ёқимли. Бу ерда узоқ вақт ишлаганман, бу клубдан мамнунман. "Локомотив"га чемпионатдаги ўйинларда омад тилайман.



Рейтинг:    

Фикрлар

-1   
27 апр 22:39:08
JAFAR TOLIBOV
QOYIL JAMSHED AKA RAHMAT
championat.asia
Яндекс.Метрика