UZ

Сўнгги янгиликлар

01:23Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"  1 00:35Гринвудга учта топ-клуб қизиқмоқда  4 23:55Депай "Атлетико"дан кетди  1 23:28Моуринью "Фенербахче"га икки юлдузни олиб келиши мумкин  1 23:00Рўзиқул Бердиев: "Бобир Абдихолиқов учун хурсандмиз"  12 22:52Ёрқин Назаров: "Ўзбекистондаги энг кучли жамоага қарши ўйнадик"  6 22:30БАА Про лигаси. "Шабаб Ал Аҳли" ўз майдонида рақиб дарвозасига 10та тўп киритди, Ғаниев эса...  2 22:28Александр Хомяков: "Вақт тиғизлиги туфайли U-21 жамоаси ўйинларига боролмаяпман"  21 22:25Максим Шацких: "Бутун стадион сизга қарши мухлислик қилса ҳам, профессионал сифатида ўз ўйинингизни ўйнашингиз керак"  16 22:01Флик "Барселона"га "Бавария" ўйинчисини олиб келмоқчи  6 21:30ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида ғалабага эришди, Йўлдошев гол урди!  0 21:30Бобир Абдихолиқовнинг учта голи "Насаф"ни Суперлига пешқадамига айлантирди  57 21:00Ўзбекистон Суперлигаси. "Пахтакор" 4 йилдан сўнг Андижонда ғалаба қозонди  188 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  3 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  2

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати Янгиликлар

Интервью. Зоран Марушич — "Торпедо" ва "Нефтчи"дан таклиф бўлгани, ҳакамлик ва майдонлар, Яхшибоев ҳамда Мурзаев рақобати

Интервью вақти.

Суҳбатдошимиз "Навбаҳор"нинг сербиялик ҳужумчиси Зоран Марушич. Айни пайтда 8та гол билан жамоасининг тўпурари бўлиб турган форвардга бир нечта саволлар билан мурожаат қилдик. Айтиш мумкинки, у қишда "Торпедо" ёки "Нефтчи"га йўл олиши мумкин эди. Лекин якунда "Навбаҳор" вариантида тўхталди. Бу ҳақида батафсил қуйида. 

- Зоран келинг суҳбатимизни сиз гол муаллифига айланган "Сурхон"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан бошласак...

- Раҳмат. Жамоадагилар ўйин осон бўлмаслигини ва масъулиятни ҳис қилиб турганди. Аввалги ўйинга қараганда янада оғир бўлишини кутганимиз рост. Етарлича тайёргарлик кўриб майдонга чиқдик ва 3 очко олдик. Бундан барча хурсанд. 

- Айни пайтда 8та гол ургансиз ва мавсум якунига қадар ўйинлар кўплигини ҳисобга олганда яна нечта тўп киритишни режалаштиряпсиз?

- Ҳозирги кўрсаткичларимдан янада яхшироғини қайд этиш учун ишламоқдаман. Бироқ тўғрисини айтганда мен учун жамоам биринчиликни бой бермаслиги муҳим аҳамият касб этади. 

- Юқоридаги натижани ўзингиз учун етарли, деб ҳисоблайсизми?

- Бундай ўйламайман. Мен майдонда боримни бераман. Хулосани эса мавсум якунида берган маъқул.

 

- Давралар оралиғида ҳужумдаги рақобатни кучайтириш учун Мирлан Мурзаев ва Жасур Яхшибоев таклиф қилинди...

- Жамоага жуда яхши киришиб кетишди. Бу ҳужумчиларни ёмон, демаган бўлардим. Уларнинг ёрдамида ўйинимиз янада кучаяди ва яхшиланади, дея оламан. Мақсадимизга эришишимизга ёрдам беришади. 

- Аксарият легионерлар Ўзбекистонга келишдан аввал бу ерда тўп тепиш осон, деб ўйлашади. Келганларидан сўнг аксинча фикр билдиришади. Сизда бу борада қандай хулосалар бор?

- Осиёда тўп тепиш кўникмаси менда йўқ эди. Ўзбекистонда ўйнаган дўстларимдан бу ҳақида сўрадим. Бу шунчаки оддий чемпионат эмас. Шахсан ўзим буни кўрдим. Ўйинлар, натижалар айтиб турибди. Жисмоний жиҳатдан кўп куч талаб қиладиган лига. 

- Эшитишимга қараганда сизни қишда "Торпедо" ва "Нефтчи" ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлган...

- Тўғри. Биз музокаралар ўтказдик. Якунда шуни ҳис қилдимки, "Навбаҳор" билан мақсад ва вазифаларимиз ягона. Мен "Навбаҳор"ни, "Навбаҳор" эса мени танлади. 

- Четдан келган легионер сифатида Суперлигадаги ташкилотчилик, ҳакамлар ва майдонларга қандай баҳо берасиз?

- Ташкилотчиликка тўхталсам, барчаси яхши даражада. Янада яхшилаш учун ҳаракат қилишаётгани қувонарли. Футбол майдонлари ажойиб ҳолатда. Мухлислар тинимсиз қўллаб-қувватлашади. Ҳакамларнинг профессионал даражада ишлашаётгани ёқимли. Тўғри ҳар бир ўйинда 50/50 вазиятлар бўляпти. Улар футбол қоидаларига, стандартларига риоя қилишади. Шу боис фикрларим ижобий.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика