UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Расман: Ўзбекистонга аёллар Осиё кубоги мезбонлиги топширилди  3 17:29Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари "Бунёдкор" ва "Андижон"дан бўлди  3 17:09Олий лига. Тошкентда ўтадиган сўнгги тур тақвими  0 16:50Де Брюйне АПЛ тарихидаги иккинчи энг яхши ассистентга айланди  2 16:29ЎФА майдонида “Grassroots” (Оммавий футбол) фестивали ўтказилди   1 15:43ПСЖдан кетишини эълон қилган Мбаппе навбатдаги ўйинни ўтказиб юборади  0 14:56Клоппнинг ёрдамчиси "Зальцбург" бош мураббийига айланиши мумкин  1 14:28Қосимовдан чап оёқда чиройли гол, ҳужумчини урмоқчи бўлган дарвозабон ГАЛЕРЕЯ  1 14:02"Бунёдкор" посбони, эронлик ҳимоячи ва Қосимов. Суперлига 7-тур рамзий терма жамоаси  1 13:41"Барселона" ёш форвардни ижарага бермоқчи  7 13:17Саудия Арабистони клублари АПЛнинг 4 нафар юлдузини нишонга олишмоқда  6 12:41"Динамо" ПФК жамоасида бугундан ойлик-маошлар берилиши бошланди  14 12:20ОКМК кеча тарихий ғалабага эришди  0 12:01Гвардиола: "Чарчадим"  8 11:27Суперлига. 8-тур доирасидаги Водий, Воҳа ва Тошкент дербиларининг бошланиш вақтлари маълум  8

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман" Янгиликлар

"Бунёдкор" мураббийи Илёс Зейтуллаев: "Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман"

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган "Бунёдкор" - "Жайхун" (7:0) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Илёс Зейтуллаев фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жуда ҳам ишончли ғалабани қўлга киритдик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар бу ҳафтада жуда ҳам фаол ишлашди, машғулотларда ўзларини кўрсатишди. Мураббийлар штабига ҳам раҳмат. Бизда аҳил штаб ва оила бор. Қолаверса, мухлисларга ҳам ташаккур. Учрашув якунида ғалабани биз билан бирга нишонлашди. Бу биз учун муҳим эди",- дейди Илёс Зейтуллаев. 

- Бу ўйингача жамоада катта руҳий босим бор эди. Ҳали ғалаба қозонмаганди. Айнан мазкур учрашувга қадар бўлган вақтда нимани ўзгартиришга уриндингиз?

- Қиладиган ишларимиз ҳали кўп. Жамоамизда иқтидорли ёшлар ва тажрибали футболчилар бор. Шунчаки оғир-босиқлик билан олдинга қараб интилиш керак, холос. 

- Ўзбекистонлик мухлислар сизни футболчи сифатида кўришган. Ўзбекистонда эса биринчи бор мураббий сифатида гавдаландингиз. Бу ўзингиз учун ҳам қизиқ бўлса керак?

- Мен учун Ўзбекистонга қайтиш катта бахт, чунки шу юртда туғилганман, улғайганман. Ота-онам Ўзбекистондан. Италияда 10 йилдан бери мураббийлик қилиб келаётгандим. Энди у ерда ўрганганларимни "Бунёдкор"да қўллашга, жамоага ёрдам беришга ҳаракат қиламан. 

- Кейинги учрашувгача кўп вақт қолгани йўқ. Яна қайси камчиликлар устида иш олиб бориш керак деб ҳисоблайсиз?

- Мураббийлар штаби билан таҳлил қилиб чиқамиз. Хатоларни тушунтирамиз ва машғулотда биргаликда ишлаймиз. Умуман олганда жамоа жуда зўр. Йигитлар профессионаллигини, вазиятдан чиқиб кета олишини юрагим билан сезиб турибман. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. 

- Мураббийлар борки, қўл остидаги бор таркиб билан натижа қилади. Яна айрим мураббийларга яхши селекция ва тажрибали футболчилар зарур. Сиз қайси тоифага кирасиз?

- "Бунёдкор"да яхши таркиб ва селекция қилинган. Айниқса ёшларда иштиёқ кучли. Бирга ишлаш қизиқарли. Лекин уларга тўғри йўналиш бера олишимиз муҳим. Менгача ким ишлаган бўлса ҳам яхши фаолият олиб борган. "Бунёдкор"да инфратузилма, тизм яратилган. Фақат ғалабалар орқали олдинга силжиб олишимиз керак. "Бунёдкор"нинг ажойиб тарихи бор. Бу ерда Жепаров, Кападзе, Ривалдо каби юлдузлар тўп тепган. Сколари, Қосимов каби мураббийлар ишлаган. Интенсив иш олиб боришимиз ва олдинга интилишимиз керак. 

Рейтинг: -4   

Фикрлар

   
29 апр 14:53:00
Davronbek Abduvaliev
Бу қандай мураббий бўлиб етишганини ўйинлар жараёнида билиб оламиз. Футболчилик даврида жудааа гуркирамаган. Италияда тўп сурган бўлсаям.
   
29 апр 11:56:12
Burhonbek Abdumo'minov
Qaytib ketdi degandilarinku
   
29 апр 10:58:04
Mashhurbek Toraboyev
Ляяя Кундуз и бу
championat.asia
Яндекс.Метрика