UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Пеп Гвардиола дунёда исталган футболчини шуғуллантириш имкони бўлса, кимни танлашини айтди  0 08:27Эрондан қайтган бир қатор футболчиларимиз миллий терма жамоаси мураббийлари назоратида машғулот олиб бормоқда  0 07:58ЎзПФЛ. Бухоро ва Ғузордаги стадионда муаммолар мавжуд  6 07:30Осиё кубоги. Бугун аёллар терма жамоамиз Бангладешга қарши баҳс олиб боради  1 03:30Минус 10 очко: Хитой чемпионатида 13 та клуб жазоланди  4 02:45А Серия. Милан дербисида "Милан" "Интер"ни мағлуб этди  20 00:53"Реал" "Ливерпуль” юлдузини кузатишда давом этмоқда  1 23:55А Серия. "Рома" меҳмонда "Женоа"га мағлуб бўлди  2 23:42ПСЖ ўйинларига қалбаки чипталар тайёрлаб сотганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди  0 23:23Фоден "Барселона"га ўтиши мумкин  4 22:55Испаниялик юлдузнинг тренажёр залига кириши тақиқланди  0 22:33"Реал" Родрини ўз сафига қўшиб олмоқчи эмас. "Сити" хавбеки мадридликларнинг режасида йўқ  1 21:48Германияда мухлислар ВАРни токдан узиб қўйгани учун ҳакам баҳсли вазиятни монитордан кўра олмади  1 20:45Эрон аёллар терма жамоаси футболчилари хоинга чиқарилди, улар қатл этилиши мумкин  25 20:28Туркманистон кубогида ярим финалчилар аниқланди  7

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ” Янгиликлар

Миржалол Қосимов: “БАА ҳам ёмон ўйнагани йўқ”

БАА - Ўзбекистон (0:4) учрашувидан сўнг терма жамоамиз устози Миржалол Қосимов баҳс ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
"Бугунги ўйинда легионерларимиз жамоамизни анча кучайтиришди. Қатар билан баҳсда асосан ёшлар ўйнаганди, Баҳрайнга қарши учрашувда эса легионерлар энди келишганди. Ёдингизда бўлса, Янги Зеладияга 8 кун тайёрлангандик. Бугун ҳам БАА билан бошқача ўйин бўлишини кутгандим. Йигитлар бир-бирларига кўникишлари учун бироз вақт керак эди. Бу вақт ўтди ва биз ўз ўйинимизни кўрсата олдик", - дея гап бошлади Қосимов.

- Ўтган ўйинга нисбатан ўзгаришлар бўлди. Ўйин эса аввалгисидан тезкорроқ кўриниш олди...
- Ўртоқлик учрашуви бўлганлиги учун ўзгаришлари бўлиши аниқ эди. Ўтган сафар Сайфиевни биринчи марта Баҳрайнга қарши чап қанотда синаб кўргандим, бугун ҳам уни айнан шу ерда ўйнатдим. Сабаби БАА кучли рақиб.

- Биринчи голдан сўнг жамоамиз негадир тўпни марказда ушлашга ҳаракат қилди. Бундан рақиб фойдаланиб ҳужумга ўтди.
- Тўғри, голдан сўнг футболчилар марказда тўпни жуда тез рақибга бериб қўйяверишди. Бу хатолар устида ишлашимиз керак. Режага кўра тўпни кўпроқ ушлаган ҳолда, ўзимизнинг жисмоний ҳолатимизни  меёрида ушлашимиз керак эди, аммо бироз ўхшамай қолди. Шунадан кейин яна ҳужумга ўтдик.

- БААдан шундай ўйин кутганмидингиз? Ўз уйида, азалий рақибга қарши...
- Умуман олганда ёмон ўйин бўлгани йўқ. БАА жуда кучсиз ўйнади деб айтмаган бўлардим. Ўйинни кўрмасдан туриб ҳисобни эшитганлар Ўзбекистон жуда зўр ўйнабди деб ўйлаши мумкин, лекин кўрдинглар қийин ўйин бўлди. БАА ҳам гол уриши мумкин эди, биз эса ўзимизга берилган имкониятларни кўкка совурмадик.

- 3-5-2, 3-6-1 тактикаларини фақат мана шу ўртоқлик учрашувларида синаб кўрдингизми ёки кейинчалик ҳам шундай ўйнашда давом этамизми?
- Ўртоқлик учрашувлари айнан мана шунинг учун ҳам керак. Декабрь ойидаги ўртоқлик учрашувларида 5-4-1 ва 5-3-2 каби тактикаларни ҳам синаб кўришимиз мумкин. Осиё Кубогида кучли рақиблар ўйнайди, шу боис турли тактикаларга тайёр туришимиз керак. Масалан, Австралия терма жамоасини олайлик, улар кўпинча иккинчи қаватда ўйнашади, табиийки ҳужумлар қанотдан уюштирилади. Бундай пайтда, қанот ҳимоячиларимизни ўйинидан фойдаланамиз, рақиб бизга қандай ўйин таклиф этса, шунга қараб ҳимояланамиз.

- Эндиги режалар қандай?
- Ноябрь охирида Тошкентда бир ҳафталик йиғин ўтказамиз. Декабрь ойи бошида қайси легионерларимиз чемпионатларини тугатишса аввалроқ сафимизга қўшилишади. Масалан, Анзур Исмоилов, Жепаров. Россия ва Украинадаги легионерларимиз эса кечроқ йиғинга қўшилишади. Улар йи сўнггида сафимизни тўлдиришлари керак.


Нодирхўжа Юлдашев
Абу Даби
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика