UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42SofaScore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баллга лойиқ кўрилди?  2 22:30"Осасуна" — "Реал" 0:0 (матнли трансляция)  4 22:26"Қизилқум" Тожикистон клуби билан дуранг ўйнади  2 22:20АПЛ. "Челси" аутсайдерга қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани қўлдан бой берди, "Астон Вилла" эса сўнгги дақиқаларда мағлубиятдан қутилиб қолди  5 21:59"Ал Васл" — "Ал Батаэҳ". Таркиблар маълум  0 21:32"Осасуна" — "Реал". Таркиблар маълум  7 21:25"Лечче" — "Интер". Таркиблар маълум  2 21:05А Серия. Фабрегас қўл остидаги "Комо" меҳмонда "Ювентус"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  19 20:54"Навбаҳор" собиқ ҳимоячиси Қозоғистонда  0 20:31"Бунёдкор" собиқ футболчиси ватанига қайтди  1 20:00Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди  41 19:57Флик Рамазон ҳақида: “Билишим бўйича, фақат Ямал рўза тутмоқда. Барча учун аниқ режамиз бор”  2 19:34"Олимпик-MobiUz" бир кунда иккита назорат ўйини ўтказди  0 19:12Шомуродов Онуачуга етиб олди  7 18:19Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  124

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман" Янгиликлар

Сколари: "Ўзбекистонга фақат пуллар учун бормаганман"

Россиянинг sovsport.ru сайти мухбири Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Луиз Фелипе Сколари билан суҳбатлашди.
Қуйида унинг Ўзбекистонга тааллуқли жойини тақдим этамиз.


- Бразилиялик футболчилар Осиё клубига ўтишса демак фаолиятларини якунлашаётган ва пул ишлаб олиш ниятида бўлишади. Сиз ҳам Ўзбекистонда ишлагансиз. Пул сиз учун ҳам биринчи ўринда эдими?

- Йўқ умуман. Пуллар – Ўзбекистонга боришимнинг ягона мақсад эмасди. Европада ҳам кам топмаётгандим. Топ-клубларда доим босим остида бўласиз, у ерда эса бироз енгилроқ эди ва бошқа ишларни ҳам қилиш имкони бор эди. «Бунёдкор»га фақат мураббий сифатида эмас бошқа мақсадда ҳам чақиришганди. Клуб ривожланиш босқичида эди, инфраструктура, ёшларни тайёрлаш ва бошқаларда ўз ҳиссамни қўшишни жуда истагандим.

- Ўзбекистонда футболга алоқадор бўлмаган энг ёрқин воқеаларни айтиб беринг.

- Аввало, у ердаги одамлар менга жуда ёққанди – очиқ ва жуда меҳмондўст. Мамлакатда футболга эътибор жуда юқори. Агар маҳаллий ҳукумат инфраструктура, таълим, тиббиёт, телекоммуникация, транспорт тизимига худди шундай эътиборда бўлаверса Ўзбекистонни юксак келажак кутмоқда. Кўплаб шаҳарларда бўлганман. Тўғриси жамоа билан сафар ўйинларига борганимда шаҳар айланишга вақтим доим ҳам бўлавермаган. Бироқ Самарқандга турист сифатида борганман. Ушбу шаҳарнинг гўзаллигини кўриб лол қолганман – худди шарқона эртакка тушиб қолгандек эдим!


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика