UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05ТУРКИЯ ЙИҒИНИ. "Қўқон-1912"нинг назорат ўйинлари тақвими  0 22:41Бразилия терма жамоаси ва "Милан" собиқ юлдузи Англиядан клуб сотиб олмоқчи  2 22:10"Ўзинг яхшимисан, Ромео?" — Дэвид Бекхэм "Манчестер Юнайтед" ғалабасидан сўнг ўғлининг устидан кулди  2 21:57"Ал Насср" ва "Ал Тавун" ўртасидаги 18-тур баҳси учун таркиблар маълум: Роналду асосий таркибда!  0 21:50РЕКОРД! "Фламенго" "Вест Хэм" футболчисини 41 миллион евродан қимматга сотиб олмоқда  1 21:30Паулу Фонсека "Лион" раҳбариятидан Эндрикни олиб қолишни сўради  1 21:00Флик: "Канселу жамоага яхши мослашяпти"  0 20:23Футзал харитаси: Барча йўллар Жакартага олиб боради  9 19:51Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди  40 19:25АПЛнинг жорий мавсуми сўнгги йиллардаги энг зерикарлиси бўлмоқда  6 18:52"Кремонезе" дарвозабони ўйиндан кейин стадионда қолиб кетди  1 18:30"Локомотив" легионерининг ҳаётий ҳикояси  6 18:03"Металлург" тажрибали ҳужумчини таркибга қўшиб олади  10 17:38Гвардиола "Манчестер Сити"нинг ЕЧЛдаги ўйини олдидан йўқотишлар рўйхатини очиқлади  8 17:04Мексикада футбол ўйини вақтида 11 нафар одам отиб ўлдирилди  18

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим" Янгиликлар

Рауф Инилеев: "Мақтаарал" клуби таклифини қабул қилдим"

Осиёнинг 2007 йилдаги энг яхши мураббийи Рауф Инилеев ниҳоят ўзига иш жойи топди.
Икки йилдан кўпроқ вақт мобайнида футболдан четда бўлган тажрибали мутахассис Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клуби билан шартнома имзолади. Тез орада миллий терма жамоамизнинг собиқ бош мураббийи янги клубини қабул қилиб олади. Биз вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида мураббийнинг ўзи билан боғландик.

- Рауф Талгатович, узунқулоқ гапларга кўра, Қозоғистон клубларининг бирида иш бошлашга яқин турган экансиз. Шу ростми?
- Ҳа, бу маълумотни тасдиқлайман.

- Сир бўлмаса, айнан қайси жамоада?
- Қозоғистон 1-лигаси вакили "Мақтаарал" клубида иш бошлайман. Бу жамоа 2012 йили 2-лига ғолиби бўлган. Ўтган йили эса профессионал клуб мақомини олган.

- Расман шартнома имзоладингизми?
- Ҳа, тез орада жамоани қабул қилиб оламан.

"Мақтаарал" Жанубий Қозоғистон вилояти жамоаси бўлиб, ўз уй учрашувларини 4 229 томошабинга мўлжалланган "Марказий" стадионида ўтказади. Эътиборлиси, ўтган йили жамоа таркибида ўзбекистонлик футболчилар Руслан Матниязов (дарвозабон),  Эрнес Седько (ҳужумчи) ҳамда Алишер Орифжонов (ярим ҳимоячи) тўп тепишган. Фурсатдан фойдаланиб, биз Рауф Инилеевга янги иш жойида муваффақият тилаймиз. Суҳбатнинг тўлиқ вариатини эса кейинроқ эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Камолиддин Алимов суҳбатлашди. 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика