UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Ла Лига. 37-турдаги 9та ўйиннинг асосий таркиблари маълум  0 21:05Суперлига. Олмалиқда 8 та гол урилган оқшомда ОКМК "Сўғдиёна"ни таслим қилди  14 21:02Суперлига. Водий дербисида "Навбаҳор" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Нефтчи"ни мағлуб этди  99 20:26"Сассуоло" B Серияга тушиб кетди. Клуб Италия олий дивизионида сўнгги 11 мавсумда иштирок этди  2 20:00АПЛ. Якуний 10та ўйин бўлиб ўтмоқда, бугун чемпион номи аниқ бўлади (онлайн ҳисоб)  26 19:58Алексей Евстафеев "Дўстлик" бош мураббийи этиб тайинланди  3 19:34FourFourTwo талқинига кўра Европада ўйнаган энг яхши аргентиналик футболчи номи маълум  4 18:35Серия А. "Сассуоло" - "Кальяри" 0:2  0 18:24РПЛ. "Рубин" меҳмонда "Спартак"га мағлуб бўлди, Раҳмоналиев 64 дақиқа ҳаракат қилди, Ашурматов эса...  0 17:52"Навбаҳор" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  13 17:25А Серия. “Кальяри“ меҳмонда муҳим ғалабани қўлга киритиб, деярли А Серияда қолишни кафолатлади. Шомуродов 45 дақиқа ҳаракат қилди  12 16:58"Андижон" ўз уйида ўтган шиддатли баҳсда "Металлург" билан дуранг ўйнаган баҳсдан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:54"Бавария" бошқа мураббийлардан рад жавобини олганига қарамай, Зидан вариантини кўриб чиқмайди  2 15:02Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"  8 14:29"Сассуоло" — "Кальяри". Шомуродов асосий таркибдами?  9

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор Янгиликлар

"Аякс" янги мураббий тайинлайди. Бор-йўғи икки нафар номзод бор

Амстердам клуби янги мураббий тайинлашни режалаштирмоқда.

Мавсум бошида "Аякс"ни Морис Стейн бошқарганди. Бу мураббий жамоани Эредивизининг тушиб кетиш зонасидан олиб чиқа олмади.

Ўтган йилнинг октябрь ойида "Аякс" Стейнни истеъфога чиқарди ва Жон ван 'т Схипни жалб қилди. Унинг қўл остида амстердамликлар 29 та учрашув ўтказиб, 14 та ғалаба, 9 та дуранг ва 6 та мағлубият қайд этди.

Жамоа турнир жадвалида 5-ўринни эгаллади, аммо ван'т Схип у ерда фақат мавсум охиригача қолади. Нидерландия ОАВнинг хабар беришича, "Аякс" келаси ҳафта янги мураббий тайинланганини эълон қилади.

"De Telegraaf" журналистларининг таъкидлашича, раҳбарият фақат 2 нафар номзодни кўриб чиқмоқда. Ван 'т Схип ўрнини Грэм Поттер ёки Франческо Фариоли эгаллайди.

Поттер ўтган йилнинг апрель ойидан бери ишсиз. Англиялик мутахассис "Челси"да муваффақиятсизликка учради, у атиги етти ойдан кейин истеъфога чиқарилди.

Ўз навбатида, Фариоли Лига 1да 5-ўринда бораётган "Ницца"ни бошқаради. Италиялик мураббийнинг шартномаси 2025 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган, шу сабабли "Аякс" Франция клуби билан музокара олиб боришига тўғри келади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
06 май 12:06:49
Азимжон Зайдуллаев
Зўр вариант
   
06 май 11:15:29
Man_Utd Norin
Ten Hagni qaytarib olinglar iltimos
championat.asia
Яндекс.Метрика